11:30 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
15210

Тузилган штаблар ва ҳудудий ишчи гуруҳлар аҳоли орасида асоссиз ваҳима ва хавотирлар келиб чиқишига йўл қўймайди, нарх-наво барқарорлигини таъминлайди. Шунингдек, қоидабузарларни жавобгарликка тортади.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бош прокуратурада эпидемияга қарши курашиш қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида штаб тузилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида Штаб, вилоят ва унга тенглаштирилган прокуратураларда вилоят прокурорлари раҳбарлигида ҳудудий штаблар, туман - шаҳар прокуратураларида туман прокурорлари раҳбарлигида ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилди.

Штаблар ва ишчи гуруҳлар фаолиятига соғлиқни сақлаш, санитария - эпидемиологик осойишталик, санитария - эпидемиология назорати, солиқ, ички ишлар органлари вакиллари жалб этилди.

Штаблар ва ҳудудий ишчи гуруҳлар санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтиради. Аҳоли орасида асоссиз ваҳима ва хавотирлар келиб чиқишига йўл қўймайди ҳамда озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотлари ва тиббий буюмлар нарх-навоси барқарорлигини таъминлайди.

Шунингдек, уларг қонун бузилишига йўл қўйган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш бўйича вазифалар юклатилган.

Асосий мавзулар