11:02 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)
72 0 0

Халқаро ҳамкорлар вазиятни тушунган ҳолда Ўзбекистонда коронавирус хавфининг бартараф этилишини кутишмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Эпидемиянинг тарқалиши ва унинг олдини олиш мақсадида “Ўзбеккино” миллий агентлиги бир қанча халқаро кинолойиҳалар, ўтказилиши кўзда тутилган тадбирлар ҳамда суратга олиш гуруҳларининг хорижий сафарларини тўхтатди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди. 

Ҳамкорликда суратга олиниши кўзда тутилган халқаро фильмлар қаторида, шунингдек, жорий йилнинг 27-29 март кунларида мамлакатда ўтказилиши мўлжалланган “Япон киноси кунлари”, апрелда  “Немис киноси кунлари” доирасидаги “Шлингел” фестивали ҳамда “Татар киноси кунлари”  ҳам вақтинчалик тўхтатилган.

Хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорликда суратга олиниши мўлжалланган кинолойиҳаларнинг умумий қиймати тахминан 25 млн долларни ташкил этади.

Айни пайтда барча ҳамкорликлар вазиятни тушунган ҳолда, коронавирус хавфининг бартараф этилишини кутмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)

Асосий мавзулар