22:20 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
168 0 0

АҚШдан олинган шахсий ҳимоя воситаларини Ўзбекистон бўйлаб вилоят марказлари ва шаҳарларда тарқатилиши мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Эпидемия тарқалиши муносабати билан жорий йилнинг 17 март куни АҚШ Ўзбекистонга коронавирусдан ҳимояловчи воситаларни топширди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълум қилмоқда. 

USAID тақдим этган шахсий ҳимоя воситалари таркибидан 10 000 та қўлқоп, 10 200 та ниқоб, 1400 та махсус халат ва 200 та кўзойнаклар ўрин олган бўлиб, улар Ўзбекистон бўйлаб вилоят марказлари ва шаҳарларда тарқатилиши мўлжалланган.

АҚШ элчихонаси коронавирус касаллигининг тарқалишига тайёргарлик кўриши учун хайрия ёрдами сифатида Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига иккинчи маротаба шахсий ҳимоя  воситаларини топширмоқда. 

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ушбу қўшимча маблағларни юқумли касалликлар бўйича ўз фавқулодда захира фондидан ажратди ва коронавирусдан зарар кўрган мамлакатлар қаторида Ўзбекистон учун ҳам хайрия қилди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм мамлакатнинг ҳимоя чораларини юқори баҳолаган ва  COVID-19’ни енгишда USAID Ўзбекистонни келгусида ҳам қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Асосий мавзулар