07:09 10 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
523 0 0

Франция, Лондон, Дубай ва Туркиядан келган беморлар илк кунларданоқ карантинга олинган. Шу боис бу касаллик кенг аҳоли қатламига тарқалган дея ўйлашга асос йўқ.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг ЎзАга маълум қилишича, коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлмаган, улар илк кунларданоқ карантинга олинган.    

– 2020 йил 19 март эрталаб 9:00 ҳолатига кўра, коронавирус билан рўйхатга олинганлар сони Ўзбекистон Республикасида 23 нафарга етди. Албатта бу рақам кечагига нисбатан бир мунча фарқ қилгани учун одамларни ўйлантириши мумкин. Лекин бир жиҳатни айтиб ўтиш керак: бу фуқаролар Франция, Лондон, Дубай ва Туркиядан келган беморларимиз атрофидагиларни текшириш натижасида аниқланган. Уларнинг барчаси дастлабки кунлардан бошлаб алоҳидаланган ва тиббий кузатув остига олинган. Шунинг учун бу кенг аҳоли қатламига тарқалган деган хавотирга асос йўқ. Бу доим эпидемияга қарши тадбирлар қаторида амалга ошириладиган бир тизим. 

Куни кеча Президентимиз халқимизга мурожаат қилди. Бундай кунларда биров манфаат кўриши, ёлғон маълумотларни тарқатиши керак эмас. Энг асосийси ҳамма соҳада жипслашган ҳолда эпидемик барқарор муҳитга эришишимиз керак, деган фикрларни айтди.

Бундай тадбирлар ҳукуматимиз, соғлиқни сақлаш тизими ва барча ташкилотлар томонидан назоратга олинган. Жиддий муаммо ва хавотирга ўрин йўқ, – дейди Нурмат Отабеков.

Унинг маълум қилишича, бугунга қадар 9 100 дан кўпроқ одам назорат остига олинган. 6 000 дан кўпроқ инсонларга саломатлиги кафолатлангани учун уйига рухсат берилган. Ҳозирги кунда 2 300 фуқаро карантин муддатини ўтамоқда. Давлат чегаралари ёпилиб, темир йўл, автомобиль транспортлари ҳаракати чегараланган. Айни дамда хорижий мамлакатлардаги ўзбекистонликларни олиб келиш тадбирлари давом этмоқда.

Шунингдек, мамлакатга уюшган ҳолда келган ўзбекистонликлар учун алоҳида стационар шароитда, якка тартибда келганлар учун уй шароитида карантин тадбирлари татбиқ этилмоқда.  

—   Ушбу касаллик учун ташхис қўйиш имконияти бўлган диагностикумлар, ҳимоя ва дезинфекция воситалари, ҳатто шифо ўринлари захираси яратилган. Биз ҳеч қандай қийинчиликсиз бу муаммони ечишга қодирмиз, – дейди Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков.

Асосий мавзулар