19:22 30 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1175)
383 0 0

Республика бўйлаб массаж салонлари, болалар ўйин заллари, дискотека ва дискобарлар фаолиятининг тўхтатилиши юзасидан қарор қилинди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Жорий йил 19 март санасидан бошлаб, бир қанча маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаларининг фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Бугун Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда республика бўйлаб массаж салонлари, болалар ўйин заллари, дискотека ва дискобарлар фаолиятининг тўхтатилиши юзасидан қарор қилинган.

Таъкидланишича, мазкур қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади.

“Тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишларини сўраймиз. Ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун аҳолига карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни тавсия қиламиз”,– дейилган хабарда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1175)

Асосий мавзулар