09:46 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
646751

Шифокор-психотерапевт, сексолог Александр Полеев хиёнаткор эркакларнинг асосий белгиларини санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўз ташқи кўриниши ва чиройига ҳаддан зиёд эътибор берадиган эркаклар бошқаларга қараганда хиёнат қилишга кўпроқ мойил бўлади. Бу ҳақда НСН’га берган интервьюсида шифокор-психотерапевт, сексолог Александр Полеев маълум қилди.

Унинг фикрига кўра, эркакларда гўзал бўлиб кўриниш хоҳиш ва хиёнат қилишга мойиллик ўртасидаги боғлиқлик мавжуд.

“Сартарошхоналарга тез-тез борадиганлар - бу ҳаддан зиёд ўзларига қарайдиган эркаклардир. Улар орасида, гўзаллик салонларига камдан-кам ташриф буюрувчиларга қараганда, жазмани бор эркакларнинг фоизи шубҳасиз юқори” – деб ҳисоблайди Полеев.

Айрим эркакларда соқол мўйларининг қаттиқлиги, уларда тестостерон юқорилиги туфайлидир, дея таъкидлайди эксперт

“Эҳтимол, шунинг учун улар кўпроқ хиёнат қилиши мумкин”, - деб тахмин қилди у.

Полеев таъкидлашича, шунга ўхшаш тенденция кийим-кечак дўконларига тез-тез борадиган эркаклар орасида ҳам кузатилади.

"Статистикага кўра, у ерга тез-тез борадиган эркакларда аёллари кўп бўлади", - дейди сексолог.

Шунга бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур талаб қилади, чунки ўзига қараш истаги билан эҳтимол, эркак ўз севгилисига ёқишни хоҳлайди.

Асосий мавзулар