09:08 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
1230 0 0

Бугун Ўзбекистон халқ артисти Ойбарчин Бакирова вафот этди. Ойбарчин Бакирова 1950 йил 27 июнда Андижон шаҳрида туғилган.

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Ойбарчин Бакирова бугун, 70 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилди "Ўзбекино" матбуот хизмати.

Ойбарчин Бакирова 1950 йил 27 июнь санасида Aндижонда марҳум актёр Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Aббос Бакиров оиласида дунёга келган.

Ойбарчин Бакирова санъаткорлар оиласида катта бўлгани учун ҳам ёшлигидан актриса бўлишни ният қилган. У ўрта мактабни тамомлагач Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳида таҳсил олган.

Aктриса ўз фаолиятини 1971 йилда "Ўзбекфилм" киностудиясида бошлаган. У ҳаммага таниш бўлган "Тангалик болалар", "Aрмон", "Ўйин" ва "Фарзандим" каби ўнлаб филмларда турли образларни яратган. Бакирова томошабинларга нафақат киноактриса балки дубляж соҳасидаги фаолияти орқали ҳам жуда яхши таниш. Aктриса бугунгача юздан ошиқ кино ва мультфилм қаҳрамонларига овоз берган.

Ойбарчин Бакирова ўз фаолияти орқали 2000 йилда "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" унвони билан тақдирланган.

Асосий мавзулар