ТИВ раҳбари маслаҳатчиси хориждаги фуқароларни қийнаётган саволларга жавоб берди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрилёт туристов
Прилёт туристов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиядан Ўзбекистонга қайтадиганлар рўйхатига қўшилиш учун нима қилиш керак? Жаҳонгир Хидайходжаев бу каби саволларга ойдинлик киритди.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан барча халқаро авиа, авто ва темир йўл қатновлари вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қарори сабаб юзага келган вазиятга ойдинлик киритди.

Таъкидланишича, ТИВ, ҳамда мамлакатнинг 53 та элчихоналари ва консуллик муассасаларида Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш учун Оператив штаблар тузилган.

Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон хорижда қолиб кетган фуқароларига чартер рейслар билан қайтишида кўмаклашади

22 март ҳолатига кўра оператив штабларга 5852 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 2820 нафар чет эл фуқаролари ватанга қайтишни сўраб мурожаат этган.

Турли йўналишларда 19 та чартер рейслари ҳамда Россия, Туркия ва Кореядан мунтазам чартер рейсларини ташкиллаштириш бўйича хорижий давлатлар билан келишувга эришилди.

Шунингдек, Россиянинг миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жазо чоралар кўришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида келишувга эришилган.

Юзлаб ўзбекистонликлар 16 мартдан буён Истанбул аэропортида қолмоқда. Уларга кимдир ёрдам берадими?

Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев: ТИВ Оператив штаби Истанбул халқаро аэропортида фавқулодда чоралар жорий этилиши натижасида қолиб кетишга мажбур бўлган фуқароларимизнинг мурожаатлари мониторингини олиб бормоқда.

Туркиядан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишлари бошланди

Туркия Республикасидаги дипломатик ваколатхоналаримизга фуқароларимизни икки марта овқат билан таъминлаш, улар дуч келган бошқа санитар ва маиший масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш вазифалари қўйилди.

Туркия Республикасининг ваколатли идоралари билан фуқароларимизни олиб чиқиш учун чартер рейсларини ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб борилди. Натижада 21 март куни шундай чартер рейсларнинг биринчиси амалга оширилди. Тез орада кейинги рейслар ҳам ташкиллаштирилади. 

Ҳозирда “Тошкент-Истанбул-Тошкент” йўналишида учадиган мунтазам чартер рейсларини ташкиллаштириш масаласи ҳал қилинмоқда.

Новосибрск аэпортида юртдошларимиз қолиб кетишган. Бошқа давлат фуқоролари учиб кетаяпти, фақатгина Ўзбекистонликлар кета олмаяпти. Элчихона нима иш қиляпти?

Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев: Шу масалада ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонага 500 дан ортиқ фуқаролар ватанга қайтиш истагини билдириб мурожаат қилган.

Новосибирск аэропортида қолиб кетган 150 га яқин фуқароларимизнинг муаммоларини ҳал қилиш учун Бош консул бошчилигидаги гуруҳ бевосита воқеа жойига бориб, чартер рейси ташкил этилгунча фуқароларимизни вақтинча турар-жой билан таъминлаш ва уларнинг бошқа маиший масалаларини ҳал қилишга кўмак кўрсатди.

Граждане Республики Узбекистан в аэропортах г. Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчихонаси Москва аэропортларида қолиб кетган фуқароларга мурожаат қилди

Кеча, 21 март куни фуқароларимизнинг биринчи гуруҳи чартер рейси билан Новосибирск шаҳридан ватанимизга олиб келинди. Қўшимча рейсларни ташкил қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Россиядан Ўзбекистонга қайтадиганлар рўйхатига қўшилиш учун нима қилиш керак?

Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев: Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ёки Россия ҳудудида жойлашган Бош консулхоналаримиз ҳузурида фуқароларимизнинг мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш бўйича тузилган штабларга телефон орқали мурожаат қилиб, ватанга қайтиш истаги борлигини ва ўзини шундай рўйхат қўшишни айтиши керак.

Бунда фуқаромиздан ўз паспорти нусхасини оператив штаб электрон почтасига юбориш ва ўзи турган манзил ҳақида хабар бериши сўралади. Агар қўлида “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг бекор қилинган рейслари учун чиптаси бўлса, уни ҳам тақдим қилиш тавсия этилади.

Москвадан 19 мартда учиб кетиш учун олган билетим куйди. Энди бизни олиб кетиш учун келадиган самолётга ҳам билет олишим керакми?

Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев: Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан 21 мартдан бошлаб, чартер рейслари орқали чет элдаги, хусусан Россиядаги фуқароларимизни олиб келиш ташкил этилади. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг бекор қилинган рейсларига билетлари ташкил қилинадиган чартер рейслар учун ўз кучини йўқотмайди.

Чартер рейслари учун фуқароларимиз рўйхатини шакллантиришда оғир касалликдан азият чекаётганлар, ҳомиладорлар ва ёш болали аёллар, қариялар, “Uzbekistan Airways” авиакомпанисининг 16 мартдан 21 мартгача бўлган даврдаги бекор қилинган рейслари учун чиптага эга ҳамюртларимиз биринчи галда инобатга олинади.

Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 177 нафар фуқаросини Мисрдан олиб чиқди

Фуқаролар сони кам бўлса, улар учун ҳам чартер рейслари ташкил қилинадими? Мисол учун 15-20 киши учун.

Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев: Бундай ҳолатлар ҳам инобатга олинган, улар ҳам эътибордан четда қолмайди.

Бунда ушбу давлатдан ўз фуқароларини олиб чиқаётган халқаро шерикларимиз ва минтақадаги қўшни давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Мисол учун 20 март куни Қозоғистон орқали 4 нафар фуқаромиз Мисрдан олиб келинди.

Москва аэропортида уч кундан бери қолиб кетдик. Ётишга жойимиз йўқ. Қачон бу муаммо ҳал қилинади?

Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев: Чартер рейс ташкиллаштирилгунга қадар Москва аэропортларидаги фуқароларимиз вақтинча турар жой билан таъминланмоқда. Бу учун Москвадаги элчихонамизга молиявий маблағлар ажратилди.

Бу борада бошқа йўналишлардаги ишлар ҳам давом эттирилади.

Янгиликлар лентаси
0