Шундай қалтис вазиятда тўй ўтказиш қаҳрамонлик эмас, балки жиноятдир – Сафоев

© Sputnik / Рамиз БахтияровСадык Сафаев
Садык Сафаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 23 мартдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар сингари оммавий тадбирларни ўтказилиш тақиқланади.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳозирги вазиятда тўй ўтказишни жиноят деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубдаги  COVID-19га қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессияда маълум қилди.

“Шундай қалтис вазиятда тўйларни ўтказиш бу қаҳрамонлик эмас, балки жиноятдир. Ҳозир сохта қахрамонлик қиладиган вақт эмас”, - деди Сафоев.

Унинг таъкидлашича, ҳозир содир бўлаётган воқеалар ортда қолади ва фуқароларнинг доимий ҳаёти қайтиб келади.

Сафоевнинг фикрига кўра, урушлар ва шу сингари эпидемиялар инсонларнинг энг яхши ва энг жирканч фазилатларини намоён қилади. Текшириш, кузатиш, изоляция ва тўғри хабар бериш, ушбу муаммодан чиқиши учун жуда муҳимдир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 23 мартдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинди. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлар билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Янгиликлар лентаси
0