05:47 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)
634 0 0

Фақатгина деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, шифохоналар, поликлиникалар, дорихоналар фаолияти тўхтатилмайди.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида барча барча савдо комплекслари фаолияти тўхтатилади.

“2020 йил 24 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча буюм, қурилиш материаллари, автомобиль сотуви, маиший-техника, иккиламчи буюмлар бозорлари ва мулкчиликдан қатъий назар барча савдо комплекслари фаолияти вақтинча тўхтатилади”, - дейилади пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, фақатгина деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, шифохоналар, поликлиникалар, дорихоналар фаолияти тўхтатилмайди. Улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради.

Умумий овқатланиш муассасаларига ёпиқ ҳолатда, яъни мижозларни қабул қилмасдан, фақат таомларни етказиб бериш билан шуғулланади. Бу йўналишда фаолият юритувчи тадбиркорларга таом етказиб бериш хизматларини ривожлантириш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб ҳар қандай транспорт воситаларида Тошкентга барча ҳудудлардан кириш ва чиқиш тўхтатилиши хабар қилинган эди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)

Асосий мавзулар