04:25 10 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
262 0 0

Компаниянинг аниқлик киритишича, ҳозирда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ушбу фирибгарлар тузоғига илинган.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Uzbekistan AirwaysМосквада Ўзбекистонга бўлган чартер қатновини кутаётган йўловчиларга мурожаат қилиб, аэропортларда пайдо бўлган фирибгарлардан огоҳлантирди.

“Улар фуқароларимизнинг ишончига кириб, чартер қатновига чипта сотиш билан боғлиқ масалаларни мессенжерлар орқали ҳал қила олишини ваъда бермоқда. Йўловчилардан паспорт маълумотларини ва чипта нархининг 70% тўловни олдиндан амалга оширишни талаб қилади”, - дейилган хабарда.

Аниқлик киритилишича, ҳозирда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ушбу фирибгарлар тузоғига илинган.

Авиакомпания Uzbekistan Airways информирует о появлении мошенников в аэропортах
Uzbekistan Airways
Uzbekistan Airways Москвада чартер қатновини кутаётганларни фирибгарлардан огоҳлантирди

Компания Тошкентга бўлган чартер қатновига чипта сотиб олишни ваъда қилган шубҳали шахслар билан алоқа қилишда эҳтиёт бўлишни сўраб қолган.

Чартерлар жадвали uzairways.com сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда https://t.me/koronavirusinfouz ва https://t.me/uzbekmid телеграм-каналларида ўз вақтида эълон қилиниши қўйшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Внуково аэропортида қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам бергани хабар қилиган эди. Внуково аэропорти раҳбарияти томонидан ўзбекистонликларнинг вақтинчалик туришлари учун “B” терминали ажратилган. Ушбу қисм тиббий пункт, ҳожатхона, иссиқ овқат ва мебел жиҳозлари билан таъминланган.

Асосий мавзулар