13:38 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1053)
562 0 0

Бугунги кунда Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистон томонга ўтишда муаммоларга дуч келаётган мигрантлар сони бир неча юз кишини ташкил этади

ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Қозоғистоннинг Жибек-жолы чегара бекатида шу кунларда 600га яқин фуқаролар Ўзбекистонга ўтказилган. Аммо аллақачон яна юзлаб мигрантлардан иборат навбат ҳосил бўлган, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Қозоғистон ӯзбеклари дӯстлик жамияти раиси Икром Хошимжонов.

Фото из соцсетей
Ситуация на казахско-узбекской границе

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Ўзбекистонда илк коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилгач, касалликнинг мамлакат ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати 16 мартдан бошлаб давлат чегараси орқали ўтувчи ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган эди.

Ушбу чекловлар туфайли бугунги кунда ватанга қайтаётган кўплаб мигрантлар чегарада қийинчиликларга дуч келмоқда.
Ижтимоий тармоқда ушбу ҳолат бўйича тарқалган видеода акс этишича, тўпланган мигрантларга тушунтириш бераётган қозоғистонлик фуқаро “айни вақтда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Ўзбекистон ҳукумати билан муаммога дуч келган фуқароларга ёрдам бериш бўйича чораларни кўраётгани ва тез фурсатда буйруқ чиқарилишини” маълум қилади.

Шунингдек, у тўпланганларни ажиотаж қилмасликка ва Ўзбекистон томони чиқарадиган ҳукмни сабр билан кутишга чақиради.
“Биламан, ҳаммангизни оилангиз, бола-чақангиз бор, уйга шошаяпсизлар, аммо мен тезда консул билан боғланиб, вазият қачон ечим топишини билиб бераман”, - дейди мигрантларга мурожаат қилган қозоғистонлик вакил.
Унинг ушбу гапи уйига шошаётган мигрантлар томонидан олқишлар билан қарши олинади.

Шунингдек, Қозоғистон томони чегарада қолаётган мигрантларга имконият яратиб бериш мақсадида, полициячилар ҳам жалб этилганини кўриш мумкин.

Видеода ҳозирча чегарадан ўта олмай турган мигрантларга қозоғистонлик ҳожи оналар томонидан озиқ-овқат кўринишида эҳсонлар тарқатилгани ҳам ўз аксини топган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1053)

Асосий мавзулар