01:14 15 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1092)
339 0 0

Қорақалпоғистонда 4 та, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3 тадан 14 кунлик карантин тадбирлари учун мослаштирилган базалар ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистонда махсус карантин объектлари қурилади. Бу “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарорида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида 4 та, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3 тадан 14 кунлик карантин тадбирлари учун мослаштирилган базалар ташкил этилади.

Сотрудники ГУВД осуществляют проверку документов
Управление безопасности дорожного движения ГУВД г. Ташкента

Карантинда сақланаётган шахсларни бир-биридан ажратган ҳолда улар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг максимал олдини олиш имконини берувчи махсус карантин объектлари қурилади.

Шунингдек, коронавирус юқтирган ёки уни юқтирганликда гумон қилиниб карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли мобиль телефон, аудио ва видео воситалар, банк карталари ва бошқа ахборот ташувчи буюмлар вақтинча олиб қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда чет мамлакатларда бўлиб турган фуқаролар махсус чартер рейслар орқали Ўзбекистонга олиб келиниб, 14 кунлик карантинда сақланмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1092)

Асосий мавзулар