09:26 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1228)
356 0 0

COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ўтказиб бердилар, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати. 

Ўзбекистон президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Короновирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

"Мазкур фармонга асосан ҳозирги шароитда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида 10 трлн. сўм маблағнинг йўналтирилгани тарихий аҳамиятга моликдир", - дейилган хабарда.

Тадбиркорлар учун бюджетга тўланадиган солиқ ва ажратмалар миқдори кескин камайтирилди, баъзи йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш маълум муддатга тўхтатилди.

Хўжалик юритувчи субъектлар учун белгиланган бир қатор солиқлар бўйича пенялар ҳисоблаш тўхтатилиб, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайдиган бўлди.

2021 йилнинг 1 январига қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш ҳам тўхтатиб қўйилди.

Жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тўлаш муддати узайтирилди, уларнинг хайрия ташкилотларидан оладиган даромадлари солиқдан озод қилинди.

Короновирус сабабли карантинга жойлаштирилган ота-оналар, шунингдек уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга нафақа тўлаш белгиланди. Бундай шахслар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқиланди.

Инфекцияга қарши курашга жалб қилинган шахсларни ҳам ҳар томонлама рағбатлантиришнинг самарали чоралари белгиланди. COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ташкил этилди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1228)

Асосий мавзулар