03:15 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1162)
445 0 0

Жиноят кодекси янги 257-1 моддаси билан тўлдирилади. Унга кўра санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик кучайтирилади.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини чиқди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ўз навбатида, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси, депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, Жиноят кодексига янги 244-5 модда киритилиб, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Унга кўра, шундай маълумотни тарқатганлик учун БҲМ 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Бундай маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ, шунингдек интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш — БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёҳуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодекси янги 257-1 моддаси билан тўлдирилиб, унга кўра санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса:

- БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан махрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

- ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

- ўша қилмиш одамларнинг, яъни кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлса 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам бир қатор қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида жамоат жойларида ниқобсиз юриш БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1162)

Асосий мавзулар