Алматов: коронавирусга чалинган беш нафар беморда касаллик белгилари йўқолган

© Sputnik / Рамиз БахтияровБахром Алматов
Бахром Алматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовнинг маълум қилишича, касаллик белгилари йўқолган беш фуқарога тез орада жавоб берилади.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлардан баъзиларига тез орада жавоб берилишини маълум қилди.

Унинг қайд этишича, беморлар орасида ижобий ўзгаришлар кузатилганлари ҳам бор.

“Ушбу касаллика чалинган беш нафар беморда касаллик белгилари йўқолган, ўзларини яхши ҳис этмоқда. Яна беш кун изоляцияда сақлаб, кейин уйларига жавоб берамиз”, - деди Алматов онлайн брифинг давомида.

Баҳром Алматовнинг сўзларига кўра, касалланган беморлар орасида чет элда бўлиб қайтмаган, чет элда бўлиб қайтган шахслар билан мулоқотда бўлмаган ҳолатда вирусни юқтириб олган шахс ҳам бор.

Инфекция 20 ёшли қизда  аниқланган. У хорижга чиқмаган, беморлар билан мулоқотда бўлмаган.

“Беморнинг оиласидагиларни ҳам текширувдан ўтказдик, улар соғлом. Бу ҳолат ҳаммамизни ҳушёрликка чақиради”, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 49 нафарга етган. Уларга барча зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Мамлакатда касаллик тарқалишининг олдини олишга қаратилган турли чоралар кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0