04:01 03 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (537)
101702

Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 5 нафарга ошиб, уларнинг умумий сони 55 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистонда яна беш кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

"Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 5 нафарга ошиб, уларнинг умумий сони 55 нафарни ташкил этмоқда", - дейилган хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар 49 нафар фуқаронинг ёши ва жинсига ойдинлик киритилгани хабар қилинган эди.

Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (537)

Асосий мавзулар