22:09 13 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1088)
653 0 0

Бухоро вилоятида Россиядан Москва-Буxоро йўналишида учган ва бортида 266 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган самолёт қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Бухоро вилоятида 24 март куни Россиядан 614-сонли рейс билан Москва-Буxоро йўналишида учган авиарейс қабул қилинди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, самолёт бортида 266 нафар Ўзбекистон фуқаролари белгиланган тартиб-қоидалар асосида кутиб олинган.

Улар орасида Бухородан ташқари, Тошкент шаҳри ҳамда вилояти, шунингдек, Хоразм, Самарқанд, Сурxондарё, водий вилоятларидан, қолаверса, Қорақалпоғистон республикасидан фуқаролар бўлган.

“Буxоро xалқаро аэропортида тегишли тартибда карантин меъёрларига мувофиқ қарши олинган йўловчилар орасидан тана ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли 4 нафар фуқаро вилоят Юқумлик касалликлар шифоxонасига олиб борилган”, - дейилган хабарда.

Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назардан қаттиқ назорат ўрнатилган. 

Ўзбекистон фуқароларини Москвадан олиб чиқиш мураккаблашган – Росавиация

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 56 нафарни ташкил этмоқда. Беморлар орасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган фуқаролар бор. Беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1088)

Асосий мавзулар