Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 60 кишига етди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишОбследование на коронавирус
Обследование на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна бир кишига ошиб - 60 нафарни ташкил қилди. Сўнгги ҳолат Истанбулдан қайтиб келган фуқарода қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 60 кишига етди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан телеграмдаги Коронавирус инфо канали хабар қилмоқда. 

"Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда", — дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биринчи коронавирус ҳолати 14 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган эди. Шундан сўнг Истанбудан келган яна бир неча кишида ҳам коронавирус топилди. Айни дамда барча мактаб ва олийгоҳларджа таътил эълон қилинган. Тошкент шаҳри 24 мартдан бошлаб тўлиқ карантинга ёпилган. 25 мартдан бошлаб Ўзбекистонда барчага маска тақиб юриш мажбурий деб белгиланган. 

Янгиликлар лентаси
0