Яқинларингиз учун уйда қолинг! - МИА Россия сегодня

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишЗдание МИА "Россия сегодня" на Зубовском бульваре в Москве.
Здание МИА Россия сегодня на Зубовском бульваре в Москве. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун “Россия сегодня” медиагуруҳининг барча халқаро лойиҳалари логотипларида уй шакли пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 26 МАР - Sputnik. Бугунги пандемия шароитида шахсий гигиена ва ўз-ўзини изоляция қилиш каби энг оддий чоралар – жуда самарали эҳтиёт чоралари бўлиши мумкин. Шунинг учун биз уйда қолиб кўп кишининг ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин. РИА Новости ва Sputnik таҳририятининг бутун дунёда жойлашган янгиликлар хизматлари бирин-кетин масофадан туриб ишлашга ўтмоқда. Улар 24 соат давомида ўз ўқувчиларини энг долзарб ва ишончли маълумотлар билан таъминлашмоқда.   

Ўз-ўзини изоляция қилиш – бу биз ва яқинларимизни вирус тарқалишидан сақлаб қолишга қаратилган тўғри ва хавфсиз чорадир. Бугун бизнинг логотипимизда пайдо бўладиган уй шакли бунинг тимсолидир. Бугун ушбу шакл ria.ru, яқин ва узоқ мамлакатларда жойлашган Sputnik агентлиги ҳамда Sputnik радиоси сайтларда ва ижтимоий тармоқларида пайдо бўлади.  

Бу – ҳар доимга эмас. Бу бизнинг вирус тарқалиши қарши бўлган чақириғимиз ва ҳар бир фуқаронинг ўз фуқаролик бурчини адо этишга қаратилган жавобидир. Уйда қолинг, биз эса сизга сўнгги маълумотларни ҳамда касалликни олдини олиш ва ундан ҳимояланиш ҳақидаги хабарларни етказиб турамиз.

Йил бошидан буён COVID-19 бутун дунёда минглаб кишилар ҳаётини олиб кетди. Касаллик юққанлар сони бир неча юз мингдан ошиб кетди. Россияда айни давмда вазиятни назорат остига олишга муваффақ бўлинди. Ҳукумат пойтахт ва мамлакат ҳудудида коронавирус тарқалишига қарши ишончли тўсиқ қўйиш учун барча керакли чораларни қўлламоқда.

Лекин биз бир биримизни қўллаб-қувватламас  эканмиз – ҳеч қандай чора фойда бермайди. Биз фақат биргаликда ушбу ҳавфга қарши туришимиз мумкин. Айнан шунинг рамзи сифатида биз логотипларни ўзгартиришга қарор қилдик.

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг ва - #vahimasiz!

Янгиликлар лентаси
0