11:09 07 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
29310

Бугундан бошлаб автобус, микроавтобус ва енгил автомобиллар Наманган шаҳрига кириш-чиқиши тақиқланди.

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Карантин туфайли Наманган шаҳрига кириб чиқиш-тақиқланди. Бу ҳақида 25 март куни эълон қилинган шаҳар ҳикимининг махсус қарорида айтиб ўтилган.   

"Вилоят аҳолисининг санитария-эпидемиологик осийишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясини вилоят ҳудудида тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан, 2020 йил 26 март кунис соат  00:01 дан бошлаб Наманган шаҳрининг республиканинг барча вилоятларига чиқиш, шу жумладан туманларга чиқиш ҳар қандай транспорт виситаларида жумладан автобус, микроавтобус, енгил автомобил автотранспорт тўхтатилсин", - дейилгн ҳоким қарорида. 

Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш ҳақидаги чекловлар юк ташиш автомобиллари ва Наманган шаҳрида доимий яшаётган фуқаролар, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган давлат бошқармалари ва ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари, шифокорлар учун таалуқли бўлмайди.  

Шунингдек қарорда шаҳарга кириб чиқаётган машиналар дезинфекция қилиниши ва карантин тартибини бузган фуқароларга нисбатан қўлланилиши керак бўлган чорлар ҳам айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 65 нафар коронавирус инфекцияси юққан беморлар аниқланган. Улардан сўнгги 5 киши Наманган вилоятида умра сафарига бориб келган зиёратчилар экани хабар қилинган эди. 

Асосий мавзулар