18:38 24 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1160)
241 0 0

Юқумли касалликлар ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш 44,6 млн сўм жарима солинишига сабаб бўлади.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Карантин вақтида юқумли касалликлар ҳақида ёлғон ва асосланмаган маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев имзоланган ЎРҚ–613 сонли қонунига мувофиқ, Жиноят кодекси 244-5-модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, карантин даврида инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш  БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм)  жарима жазосига тортишга, 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ва 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолашга сабаб бўлади.

Мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтириш ёки ОАВ, шунингдек Интернет орқали тарқатиш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима тортилишига сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу ҳаракатларни содир этган шахс 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликни чеклаш ва 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1160)

Асосий мавзулар