11:26 31 Март 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (483)
335 0 0

Коронавирусга чалинган беморларни даволаш вақтида вирус юқтириб олган тиббиёт ходимларига конпенсация тўлови тўланади.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Коронавирусга чалинган беморларни даволаш вақтида вирус юқтириб олган тиббиёт ходимларига конпенсация тўлови тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 информацион дастури орқали маълум қилинди.

Президент имзолаган янги қарорга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш вақтида вирус юқтириб олган тиббиёт ходимига 100 миллион сўм компенсация тўлови тўланади.  

Бу ҳақда президентнинг ўзи шундай дейди:

—   “Коронавирусга қарши курашишдаги ўзига хос “жанг майдони”да тиббиёт ходимлари биринчи зарбани қабул қилмоқдалар.

Оддий ҳақиқатни тан олиш адолатдан бўлади. Касалларга ўз вақтида ёрдам берилса, улар шифо топади, касалхоналарни тарк этади. Лекин, охирги касал тузалмагунча тиббиёт ходимлари иш жойини тарк этолмайди.

Шу сабабли, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитар-эпидемиологик ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида қарорни имзоладим”– дейди Шавкат Мирзиёев.

Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (483)

Асосий мавзулар