03:15 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (880)
75012

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 26 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.

Унда президент коронавирус билан боғлиқ айни дамдаги вазият ва юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди ва касалликни енгиш учун бирлашиш кераклигини таъкидлади:

“Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, 100 тага ҳам етмайди, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади.

Чунки, коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиши керак”, – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Тиббиёт қанчалик ривожланган бўлмасин, давлат бунга қанча-қанча маблағ ажратмасин, одамларимиз шифокорлар тавсиясига амал қилмаса, тартиб-интизомли бўлиб, карантин қоидаларига риоя этмаса, барча кўрилаётган чораларимиз, пандемияга қарши курашиш учун сафарбар қилинган юз минглаб фидойи инсонларнинг меҳнати беҳуда кетиши мумкин, – деди президент.

Давлат раҳбари шунингдек, айрим ҳудуд раҳбарларини танқид қилди ва  ҳозирга қадар фуқароларга мурожаат билан чиқиб, юзага келган вазият ҳақида аҳоли ўртасида тушунтириш чораларини кўрмаётгани, маҳаллий телеканаллар, газета ва журналларда, ижтимоий тармоқларда ишлар лозим даражада ташкил этилмаётганини тилга олди, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жойлардаги маҳалла фаолларининг роли умуман сезилмаётганига эътироз билдирди.

“Коронавирус пандемияси бутун инсоният учун Яратганнинг берган бир синовидир. Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда, уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, енгамиз!”,– дейди Мирзиёев.

Аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилиш, хавф юқори бўлган аҳоли пунктларида кўчма лабораториялар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Бизнес вакилларига қатор енгилликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (880)

Асосий мавзулар