Вилоятлараро автотранспорт ҳаракати бутунлай тўхтатилди

© Sputnik / Антон КурилкинАвтомобиль "Дамас"
Автомобиль Дамас - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан қўлланилмайди.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Жорий йил 27 март куни соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилди.

Пограничный пункт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Яна 3 та вилоят кириш ва чиқиш учун ёпилди

Мазкур чеклов мамлакатда коронавирус инфекциясининг кенг миқиёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилмоқда.

Чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

Бироқ юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда қайд этилмаган шахсларнинг ҳаракатланишига ҳам йўл қўйилмайди.

Янгиликлар лентаси
0