18:48 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (892)
1825 0 0

Жаноза, дафн ва таъзия маросимлари ихчам, эпидемия ҳамда карантиндаги талабларга жиддий амал қилинган ҳолда махсус комиссия қарори билан қатъий чекланган таркибда ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Жаноза, дафн ва таъзия маросимлари ихчам, эпидемия ҳамда карантиндаги талабларга жиддий амал қилинган ҳолда махсус комиссия қарори билан қатъий чекланган таркибда ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати маълумот берди. 

Таъкидланишича, ҳозирги кунда маййитни ювиш, кафанлаш ва дафн маросимлари санитар ходимлар ёрдамида шариатга мувофиқ, дунё мусулмон давлатлари тажрибасида ўтказилмоқда.

Ушбу амалларни бажаришда маййитнинг яқинлари иштирок этмайди, яқин қариндошлари фақат жаноза ўқишда қатнашади холос. 

Айни кунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда маййитни имкон қадар карантин ҳолатида ва шариат кўрсатмаларига мувофиқ ювиш, кафанлаш ва дафн қилишга ҳаракат қилинмоқда. Жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили иштирок этади.

"Мазкур амаллар фарзи кифоя маъносидаги ишлар бўлиб, баъзи мусулмонлар амалга оширишса, қолганларидан соқит бўлади. Демак, коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн маросимини фақат яқин қариндошлари вакиллари иштирокида қилиш лозимдир," – дейилади Фатво ҳайъати маълумотида.

Шунинглек, дафн маросимида иштирок этувчилар ниқоблар ва қўлқоплардан фойдаланишлари, маросимдан сўнг ҳам карантин талаблари асосида дезинфекция ва шахсий гигиена амалларини бажаришлари лозим.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (892)

Асосий мавзулар