21:56 01 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (884)
334510

Россиялик шифокорлар коронавирусни ташҳис қўйиш ва даволаш бўйича янги тавсияномани эълон қилди. Ундан бир неча препаратлар номи ҳам санаб ўтилган.

ТОШКЕНТ, 27 мар —Sputnik. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 коронавирусни аниқлаш ва даволашда тавсия қилинадиган энг дорилар рўйхатини эълон қилди. Бу Россия ССВ томонидан чиқарилаётган тавсияноманинг 4 –таҳрири бўлиб унга бир қатор янги препаратлар номлари киритилган.

Россиялик мутахассилар доимий равишда хорижлик ҳамкасабалари билан мулоқотда бўлиб, коронавирусни даволашда энг самарали чоралар борасида фикр алмашмоқдалар, дейилган хабарда.

Атипик пневмонияга чалинган беморларни кузатув натижасида бир неча дори восталарини ўзаро бириктирилган ҳолда фойдаланиш самарали деб топилган. Хусусан бу Лопинавир +  ритонавир, хлорохин, гидроксихлорохин ва интерферонлардир, - дейилган хабарда.

Шунингдек COVID-19ни даволашда самарали деб ҳисобланган ва айни дамда клиник синовдан ўтаётган дори воситалари орасида умифеновир, ремдесивир, фавипиравир каби дорилар бор.

Айни дамда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 465 минг кишини ташкил қилган, вафот этганлар сони 21 кишидан ошган. Россияда коронавирусга чалинганлар сони 1036 кишини ташкил қилмоқда. Шундан 703 киши – Москвада.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (884)

Асосий мавзулар