Махсус рухсатномасиз машина бошқарган ҳайдовчига қандай чора кўрилади?

© Управление безопасности дорожного движения ГУВД г. ТашкентаСотрудники ГУВД осуществляют проверку документов
Сотрудники ГУВД осуществляют проверку документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 30 мартдан шахсий манфаат йўлида автомобилдан фойдаланиш қатъиян ман этилмоқда. Машина бошқариш учун ДХМдан махсус рухсатнома олиш керак.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik.  ИИВ шахсий автомобилни бошқариш тақиқлангани билан боғлиқ тартибни бузганлик учун жавобгарликни маълум қилди.

Ушбу қоидабузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) билан жазо белгиланган.

... фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса —30 бараваридан 50 бараваригача (6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бугун, 29 мартдан бошлаб соат 15.00 да махсус рухсатномани олиш учун аризани электрон тарзда my.gov.uz портали орқали  топшириш мумкин бўлади.

Автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатномани қаердан олса бўлади – рўйхат

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 30 март Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида машинадан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

Янгиликлар лентаси
0