Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 144 нафарга етди

© REUTERS / DADO RUVICПробирка с коронавирусом 2019-nCoV
Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 11 тага ошиб, 144 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 11 тага ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

“Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 11 тага ошиб, 144 нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган хабарда.

Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.

ЖССТ 11 март куни янги турдаги коронавирус COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларига кўра, дунёда вирусни юқтирганлар сони 670 мингдан зиёд кишини ташкил қилмоқда, 30 мингдан зиёд киши вафот этган. 145 686 киши тузалиб кетишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 7 бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб кетгани хабар қилинган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0