Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 145 нафарга етди

© МЧС УзбекистанаСанитарная обработка на улицах Ташкента
Санитарная обработка на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарда қайд этилишича, ушбу инфекция иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган жиянида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

“Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 145 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу инфекция иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган жиянида аниқланди”, - дейилган хабарда.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 7 бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб кетди

Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.

ЖССТ 11 март куни янги турдаги коронавирус COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларига кўра, дунёда вирусни юқтирганлар сони 723 мингдан зиёд кишини ташкил қилмоқда, 33 мингдан зиёд киши вафот этган. 151 мингдан ортиқ киши тузалиб кетишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 7 бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб кетгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0