20:53 01 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (884)
1423 0 0

Айни дамда коронавирусга чалинган ва карантин ҳолатида бўлган яна 3 нафар бемордан 1 нафарининг аҳволи оғир, икки нафарининг аҳволи эса нисбатан оғир эканлиги айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 30 март кунида тарқалган хабарларда айни дамда коронавирусга чалинган яна 3 нафар беморнинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.  

Айни дамда коронавирусга чалинган ва карантин ҳолатида бўлган яна 3 нафар бемордан 1 нафарининг аҳволи оғир, икки нафарининг аҳволи эса нисбатан оғир эканлиги айтилмоқда.

Даволанаётган беморларнинг 20 нафарида пневмония ҳолати кузатилаётгани маълум қилинмоқда.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 145 нафарни ташкил этаётгани, ушбу инфекциянинг иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган жиянида аниқлангани ҳақида айтилди

Ҳозирда ушбу бемор Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда ва унинг ҳолати ўрта оғир даражада.

Шунингдек, бемор билан мулоқотда бўлган яқинлари ва бошқа фуқаролар саломатлиги ҳам қатъий назоратга олинган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (884)

Асосий мавзулар