06:55 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
326410

Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади. Тўлов ундирилмайди.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистонда карантин вақтида автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома беришнинг тартиби қайта кўриб чиқилди.

Вақтинчалик тартибга кўра, рухсатнома ариза берувчининг тегишли автотранспорт воситаларига вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради.

Рухсатнома ДХМлар томонидан  берилади. Рухсатнома берилганлиги учун тўлов ундирилмайди. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади ва мустақил равишда сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага рухсатнома олиш учун асос бўлган ҳужжат нусхаси (лицензияланадиган фаолият тури бўйича лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат, ходимнинг меҳнат дафтарчаси ва лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ, автотранспорт воситаси ижара ёки ишончнома асосида фойдаланилганда ижара шартномаси ёки ишончнома) илова қилинади.

ДХМ ариза расмийлаштирилгандан сўнг 8 иш соати ичида QR-код  қўйилган рухсатномани ёки рухсатнома беришни рад этиш хабарномасини шакллантириб, ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.

Ариза берувчи хабарнома олгандан кейин 1 иш куни ичида ДХМга рухсатномани олиш учун ўзи келиб мурожаат этади.

Бунда, ДХМ томонидан юборилган хабарнома ариза берувчининг автотранспорт воситасида ДХМгача ҳаракатланишига асос ҳисобланади.

Махсус рухсатномасиз машина бошқарган ҳайдовчига қандай чора кўрилади?

ДХМга келган ариза берувчига муҳр босилган рухсатнома ва стикер рухсатномалар реестрида имзо қўйдирган ҳолда тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йил 30 мартдан 20 апрелга қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида шахсий манфаат йўлида автомобилдан фойдаланиш қатъиян ман этилгани хабар қилинган эди. Бошқа шаҳар ва туманларда автотранспорт ҳайдашда бундай чекловлар ўрнатилмайди. Стикер олиш ҳам шарт бўлмайди.

Асосий мавзулар