Ўзбекистонда яна бир кишида коронавирус аниқланди

© МВД УзбекистанаСанитарная обработка машин в Узбекистане
Санитарная обработка машин в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яна бир кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

“Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган хабарда.

Тест-системы для диагностики нового коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Роспотребнадзор коронавирус учун юқори аниқликдаги тестни яратди

Кеча коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлардан яна бири бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган эди. Ушбу фуқаро 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтга келган. 16 март куни унда коронавирус касаллиги аниқланган. Ўтган вақт давомида у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанган. Шу тариқа ушбу касалликдан соғайганлар сони Ўзбекистонда 8 нафарга етган.

Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.

ЖССТ 11 март куни янги турдаги коронавирус COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларига кўра, дунёда вирусни юқтирганлар сони 860 мингдан зиёд кишини ташкил қилмоқда, 42 мингдан зиёд киши вафот этган. 178 мингдан зиёд киши тузалиб кетишга муваффақ бўлган.

Янгиликлар лентаси
0