02:25 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)
6006 0 0

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи энг кўп сўралаётган саволларга жавоб қайтарди.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. АОКАдаги брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб қайтарди.

- Республикада бошланган карантин қачон тугатилади?

- Карантин охириги аниқланган бемор шифохонага ётқизилгандан кейин (алоҳидалангандан) 14 кун ўтгандан кейин ва бу ҳолатга тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан кейин карантинни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади.

- Фарғона вилоятидаги 26 нафар коронавирусга чалинган беморлар касалликни қаерда юқтириб олишган?

- Фарғона вилоятида умумий қайд этилган 26  нафар беморларнинг 17 нафари махсус чартер рейсларида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик нохуш ҳудудлардан олиб келинган ҳамюртларимиз орасида аниқланган.

- Озиқ-овқат дўконлари ҳам дезинфекция қилинадими? Агар дезинфекция қилинса маҳсулотлар мазаси ва сифати ўзгармаслигига ким кафолат беради?

- Озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларида хам зарарсизлантириш ишлари олиб борилади.  Маҳсулотлар ифлосланмаслиги учун улар албатта ўрамларда бўлиши шарт. Ўрами бузилган ва очиқ ҳолатда сақланаётган махсулотларни клеёнка, целлофан ва бошка зарарсизлантирувчи эритмаларни ўтказмайдиган воситалардан фойдаланиш талаб этилади.

- Коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморларни кўриш учун қариндошлари шифохонага бориши мумкинми?

- Мумкин эмас. Ушбу чекловлар коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш учун  белгиланган.

- Коронавирус билан шифохонадан чиққандан кейин уйда нималарга риоя қилиш керак?

- Бемор шифохонадан чиққандан кейин шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши, яъни кўлни тез-тез ювиши, хонани шамоллатиб туриши ва уйда одамларни ортиқча йиғилишига йўл қўймаслик, тиббий ходимлар кузатувида бўлишлари ва улар тавсияларига риоя эишлари керак.

- Карантин даврида битта ниқобдан қанча муддатга фойдаланиш мумкин?

- Карантин даврида ниқобни хар 3 соатда алмаштириш зарур.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)

Асосий мавзулар