02:20 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)
541 0 0

Пайариқ туман ҳокими карантин эълон қилинмасидан аввал Туркияда хизмат сафарида бўлган. Мамлакатга қайтиши билан карантинга жойлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Самарқанд вилояти Пайариқ туман ҳокими Дилшод Мусинов ҳозир каратинда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳоким карантин эълон қилинмасидан аввал Туркияга хизмат сафари билан кетган. Мамлакатга қайтиши билан карантинга жойлаштирилган.

“Бугунги кунда туман ҳокими Д.Мусинов карантинда бўлиб, соғлиғида ҳеч қандай салбий ўзгаришлар йўқ ва карантин даври тугагандан сўнг яқин кунларда иш фаолиятини бошлашини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 23 мартдаги қарорига асосан, чет давлатлардан қайтган фуқаролар 14 кун давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлиш белгилаб қўйилган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)

Асосий мавзулар