11:50 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
516 0 0

Тошкент шаҳридаги туман ҳокимликлари деҳқон бозорларидан узоқда жойлашган 32 та маҳаллаларда кўчма ярмаркалар ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik.  Карантин вақтида Тошкентдаги деҳқон бозорларидан узоқда жойлашаган маҳаллалар учун кўчма ярмаркалар ташкил этилмоқда, деб хабар қилмоқда шаҳар ҳокимлиги.

Мазкур тадбир Миробод туманида 28 март кунидан бошланган бўлиб, ҳар куни 3 тадан маҳаллага 350-400 кг картошка, 100 кг атрофида гуруч, 5-6 каробка писта ёғи, 360-400 дона тухум ҳамда 150-200 кг пиёз маҳсулотлари етказиб берилмоқда, - дейилган хабарда. 

Миробод туманида жами 39 та маҳалла бўлиб, шундан 32 таси деҳқон бозорларидан узоқда жойлашган. Тадбир давомида мазкур маҳаллаларга рўзғор учун зарур маҳсулотлар етказиб берилади. 

Ушбу чоралара аҳолига уйидан узоққа бормай, ўзи ва яқинларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, зарур харидни амалга ошириш имконини беради, - дейилган хабарда.

Қуйидаги суратларда Миробод туманининг “Моварауннаҳр”, “Юксалиш” ва “Сарикўл” маҳаллаларидаги ярмаркаларга озиқ-овқат етказиб бериш жараёни акс этган. 

1 / 3
Ярмарки для отдаленных махаллей

 

 

Асосий мавзулар