Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

© УзАГуманитарная помощь Афганистану
Гуманитарная помощь Афганистану - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистонга тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, тепловизор, пирометрлар, ун, ёғ, гуруч, хўжалик совуни, болалари кийим-кечакларидан иборат инсонпарварлик поезди жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Кеча Ўзбекистон ҳукумати томонидан Афғонистон Ислом Республикасига коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмак бериш мақсадида инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. 

Тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, касалликни аниқлашга ёрдам берадиган тепловизор, пирометрлар, ун, ёғ, гуруч, хўжалик совуни, шунингдек, афғон болалари учун кийим-кечак маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик поезди Ангрен-Тошкент-Термиз-Мозори-Шариф йўналиши бўйича жўнаб кетди, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Ўзбекистон Коронавирусга қарши курашда ёрдам кўрсатиш мақсадида Хитой Халқ Республикасига, Эронга ва Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди. УзА хабарига асосан.

© УзАГуманитарная помощь Афганистану
Гуманитарная помощь Афганистану - Sputnik Ўзбекистон
1/2
Гуманитарная помощь Афганистану
© УзАГуманитарная помощь Афганистану
Гуманитарная помощь Афганистану - Sputnik Ўзбекистон
2/2
Гуманитарная помощь Афганистану
1/2
Гуманитарная помощь Афганистану
2/2
Гуманитарная помощь Афганистану
Янгиликлар лентаси
0