Совун ёки антисептик - коронавирусни нима яхшироқ ўлдиради

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишЧеловек моет руки.
Человек моет руки. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шифокорлар фикрига кўра, корнавирусга қарши энг самарали восита бу совун ва илиқ сув, фақат улардан тўғри фойдалана билиш керак. Совун бўлмаган ҳолларда антисептикдан фойдаланиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. Вакцина ҳали бери чиқарилмаган бўлса-да, биздан коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш учун талаб қилинадиган нарса гигиена. Роспотребнадзор бирон бир жамоат жойларига ташриф буюрганимизда, жамоат ва шахсий транспортида саёҳат қилганимизда, эшик тутқичларига, пулга қўл теккизганимизда ва овқатланишдан олдин қўлимизни ювишни тавсия қилади. Фақат буни тўғри бажариш керак - ювиш ёки антисептик воситалари билан.

Қўлларга нима билан ишлов бериш керак?

Российские ученые показали, как выглядит коронавирус — видео - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга қарши энг самарали совун қайси - шифокор изоҳи

Гарчи фармацевтика саноати жуда кўп турли хил антисептикларни таклиф қилса ҳам, аммо олимларнинг фикрига кўра, энг самаралиси - совун ва илиқ сув. АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлигининг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) қўлни совун ва сув билан ювишни иложи бщлмаган ҳолларда антисептиклардан фойдаланишни тавсия қилади.

Совун коронавирусни қандай йўқ қилади

SARS-CoV-2 бу битта занжирли, РНКдан иборат вирусдир. Рибонуклеин кислотаси занжири оқсил қобиғига – липидларнинг (ёғлар ва ёғга ўхшаш моддалар) икки қатламилик капсид билан қопланган. Улардан оқсил "бошоқчалар" чиққан - тожга ўхшаш ўсимталар.

Совун липид мембранасини йўқ қилади ва вирус сувда эриб кетади. Ўзининг яхлитлигини сақлаб қолган патоген зарраларни ҳам совун теридан йиртиб кетади - улар кўпик билан осон ювилади.

Совун вирус қобиғини йўқ қилиши учун вақт талаб этилади - камида 20 сония. Совун кўпиги қўлларни, шу билан билакларингизни ва кафтнинг ташки томонини тўлиқ қоплаши керак, кўпик бармоқлар орасига ва тирноқ остига ўтиши керак.

Қўлни тўғри ювиш жуда муҳимдир. Сув қанча иссиқ бўлса, шунча яхши. Шунда махсус совун керак эмас - хўжаликми ёки антибактериал, энг оддийи ҳам тўғри келади. Асосийси, вирусни ўзи билан тортиб кетадиган кўпик.

Агар совун ва сув бўлмаса

Бундай ҳолатда, мутахассислар санитайзерларни ёки этанол-оддий этил спирт асосида яратилган антисептикларни тавсия қиладилар, улар 30 сония ичида SARS-CoV-2 ни ўлдиради. Шунинг учун антисептик билан ишлов берилганидан сўнг қўлларингизни дарҳол артманг, қуритинг. Жараён, умуман олганда, совунлашга ўхшайди.

Олимларнинг фикрига кўра, дезинфекциялаш воситасида этанол камида 70% бўлиши керак. CDC талаблари юмшоқроқ - 60%.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёғ ва кир антисептикларнинг таъсирини сусайтиради, шунинг учун қўлингизни олдин совун ва сув билан ювиш яхшидир. Бундан ташқари, спиртли санитайзерлардан тез-тез фойдаланиб бўлмайди - улар совундан фарқли ўлароқ, терига салбий таъсир ўтказиш хусусияти эга ва уни вирусга кўпроқ сезгир қилади.

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишАнтисептик гель
Совун ёки антисептик - коронавирусни нима яхшироқ ўлдиради - Sputnik Ўзбекистон
Антисептик гель

Ўзингиз антисептик ясанг

ЖССТ веб-сайтида дезинфекциялаш воситаларини мустақил тайёрлаш бўйича кўрсатмалар мавжуд: 80% этанол ёки 75% изопропанол, 1,45% глитсерин ва 0,125% водород перикиси. Спирт ва водород перикиси инфекцияни ўлдиради, глитсерин эса терини намлайди. Бошқа ҳар қандай намлаштирувчилар ҳам бўлади, масалан, алоэ вера.

Нам салфеткалар

Агар антисептик топилмаса, спиртли салфеткалар ёрдам беради. Аммо SARS-CoV-2 га қарши бензалконий хлоридига асосланган антибактериал воситалар фойда бермайди, деб ҳисоблайди олимлар.

Янгиликлар лентаси
0