02:48 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
796 0 0

Битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ва ОТМларга ўқишга кириш синовларини бирлаштириш режалаштирилоқда.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik.  Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари янада соддалаштирилади. Президентнинг тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қарор билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчилари якуний давлат аттестацияси ва ОТМларга ўқишга кириш синовларини бирлаштириш режалаштирилоқда.

Мажбурий фанлар ва мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан бўйича ягона тест апрель – май ойларида ўтказиш таклиф этилмоқда.

Мактаб битирувчилари мажбурий учта фан ва ўзи танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан тест синовларини топширади.

Тест синовларида иштирок этмаган ёки унда қониқарсиз баҳоланганларга белгиланган тартибда, барча абитуриентлар қатори июль-август ойларида тест синовларида қатнашиш ҳуқуқи берилади. Натижалар ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари мактаб битирувчилари умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида ҳамда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш танловида инобатга олинади.

ХТВ тест синови фанлари бўйича натижасини умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатга қўйиш ва ягона маълумотлар базасига киритиш учун минимал кўрсаткични (қониқарлилик даражасини) белгилайди.

Қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш ва таклиф билдириш мумкин.

Асосий мавзулар