16:48 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)
107710

2 апрель ҳолатига кўра COVID-19 коронавирусига оид Ўзбекистондаги эпидемик вазият тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилган.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги жорий йилнинг 2 апрель ҳолатига кўра коронавирусга оид Ўзбекистондаги эпидемик вазият тўғрисида батафсил маълумот тақдим этди.

Унда келтирилишича, айни дамда мамлакат бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 190 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 72 нафари хориждан келганлар. Инфекция Россиядан қайтган 26, Туркиядан қайтган 37, Англиядан қайтган 3, Қирғизистондан қайтган 2 кишида аниқланган. Бир кишидан Франция, Саудия Арабистони, БАА, Швейцариядан қайтганларда аниқланган. Қолган 118 нафари эса мамлакат ичида мулоқот йўли билан юқтириб олишган.

Ўзбекистондаги эпидемик вазият тўғрисида батафсил маълумот
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги
Ўзбекистондаги эпидемик вазият тўғрисида батафсил маълумот

Шунингдек, коронавирус билан касалланганлар вилоятлар кесимидаги сони, қайси хорижий давлатлардан юқтириб келишгани, жинси, ёши, тузалганлар, вафот этганлар, карантинда сақланаётганлар ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 203 давлатида жами 935 мингдан зиёд нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 194 мингдан зиёди касалликдан даволанган. 47 мингдан зиёд инсон эса вирус қурбонига айланган.

Ўзбекистонда ушбу касалликдан даволанганлар сони 12 кишини ташкил этмоқда. ССВ хабарига кўра, тез орада яна ўн нафар беморга жавоб берилади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)

Асосий мавзулар