Апрел ёмғирли бўлади - синоптиклардан об-ҳаво башорати

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишДождь
Дождь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Апрелда ёмғирлар асосан локал характерга эга бўлиб, қисқа муддатли ҳамда момақалдироқ ва шиддатли шамол шамол билан бирга келади.

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Ўзбекистонда апрель ойи йилнинг энг ёғинли ойларидан бири ҳисобланади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Гидрометерология маркази. 

Апрелда ёмғирлар қисқа муддатли бўлиб, момақалдироқ ва шиддатли шамол билан бирга келади. Шунингдек ёмғирлар асосан локал характерга эга бўлади.

Ташкентские дороги залило февральским ливнем - видео - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда кучли ёмғир ёғди – видео

Хусусан, 3 апрелда фақат республикамиз шимоли — Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда. 4 апрелда жануби-ғарбий ҳудудлар — Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида, 5 ва 6 апрелда эса шимолий ҳудудлар ва Фарғона водийсидан ташқари республикамизнинг қолган ҳудудида айрим жойларга ёмғир ёғади.

Шу даврда ҳарорат 17-22 даража илиқ атрофида, айрим кунларда 23-25 даражагача илиқ бўлади. Кейинчалик, қисқа танаффусдан кейин Ўзбекистонда яна ёмғирли давр бўлиши кутилмоқда. Ундан сўнг апрелнинг охиригача қуруқ ва илиқ даврлар об-ҳаво нобарқарор бўладиган ёмғирли давр билан алмашиб туради. 

Кундузги ҳарорат 25-25 даражадан 25-30 даража иссиққача ўзгариб туради, апрель ойининг охирги ўн кунлигида 30-33 даражагача кўтарилади. Айрим кунларда ёмғир ёғаётганда ҳароратнинг 13-18 даражагача пасайиш эҳтимоли йўқ эмас.

Умуман, апрель ҳарорат режими бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин, айрим жойларда одатдагидан 1-2 даража илиқ ва ўртача нам бўлади.

Эслатиб ўтамиз,  Ўтган 2019 йил апрель ойи эса энг ёғинли, мамлакатимизнинг айрим минтақаларида эса Ўзбекистондаги бутун метеорологик кузатувлар тарихи давомида энг ёғинли деб қайд этилган.

 

Янгиликлар лентаси
0