11:01 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
779 0 0

Коронавирусга чалинган беморлар сони 221 нафарга етди, улардан 25 нафари соғайган, аммо 4 нафари аҳвол оғирлигича қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Ўзбекистонда қайд этилган коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари оғир аҳволда, бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков маълум қилган.

"Коронавирусга чалинган беморларнинг 17 нафарида пневмания белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, икки нафари эса нисбатан оғир деб баҳоланмоқда. Вазият мураккаблашиб бораётганини ҳали тўлиқ англаб етмадик, чамаси. Ҳалигача карантин талабларини бузаётган, бемақсад кўчаларда кезиб юриш, тиббиёт ходимларининг тавсияларига амал қилмаслик ҳолатлари учраб турибди", - деган Отабеков.

Шунингдек, касаллик аломатлари кузатилсада, бепарволик билан қараб, ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилмай, аҳволи оғирлашгандан кейин шифохонага мурожаат қилаётганлар ҳам бор, деб қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирган кишилар сони 221 нафарга етди.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси -  COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. 3 апрел соат 09.30 ҳолатига дунёнинг 204 давлатида жами 1 015 877 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 212 992 нафари соғайган, 53 217 нафари вафот этган, 37 654 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

Асосий мавзулар