11:22 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
890 0 0

Оммавий карантин вақтида меҳнат мигрантлари тезроқ уйига жўнаб кетиши керакми ёки ҳозирги иш жойларида имкон қадар кўпроқ қолишлари керакми?

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Ўз-ўзини изоляция қилиш режими жорий этилганида, Россияда миллионлаб меҳнат муҳожирлари бўлган. Баъзилар уйга қайтишга шошилишди ва транзит зоналарида қолиб кетишди, бошқалари ҳар қандай ҳолатда ҳам бирон иш топиш умидида қолишди. Ички ишлар вазирлиги вазиятнинг мураккаблигини англаб, чет эл фуқароларига мамлакатда қолишига рухсат берди. Элчихоналар кўпларга ёрдам беришмоқда. Аммо кимларгадир "ҳамма нарса нотўғри тус олди". Меҳнат мухожирларининг қийин ҳолати ҳақида РИА Новости материали.

"Кўчада қолиб кетишдан афзалроқ"

"Мен нима қилишни билмайман. Пул йўқ, иш йўқ. Ҳужжатлар муддати ўтган. Кўчага чиқсам – полиция. Депорт босади (депортация қилади - таҳр.). Балки самолёт бўлиб қолар?" - Фарух умид билан РИА Новости мухбири сўради.

У ватанига қайтолмай қолган тожик муҳожирларидан биридир. Бир ҳафта давомида Жуковский аэропортида сарсон бўлди, у ердан 20 март куни Душанбега учиши керак эди. Кейин уни юз нафар ватандошлари билан у ердан аниқ учиши ваъдалари билан Домодедовога кўчириб ўтишди. Аммо кутиш яна бир ярим ҳафтага чўзилди.

У омадсизликка учради. Аксарият аёллар, қариялар, болалар уйларига кетишга муваффақ бўлди. Москвада ўзини изоляция қилиш режими жорий этилгандан сўнг, тожик муҳожирлардан аэропортни тарк этиш сўралди. Борадиган жойи йўқ эди - ижарага олинган уйларини тарк этишган, бошқасига пул йўқ эди. Фарух ишлаган қурилишда ишчилар сони камайтирилди. Биринчи навбатда Марказий Осиёликларни ишдан бўшатдилар. Ҳозирда Фарухнинг танишларининг уйида, ўзига ўҳшаган муҳожирларникида. РИА Новостининг унинг ҳужжатлари узайтирилиши мумкинлигини билиш-билмаслигини сўрашганда, у салбий жавоб беради.

Озод Мелибоев ўзбекистонлик. Россияда ўн йилдан ортиқ. У ободонлаштириш ишчиси ҳам, қурувчи ҳам ва такси ҳайдовчиси ҳам бўлган. Сўнгги йилларда у пойтахт супермаркетларидан бирида ишламоқда. Чегаралар ёпилиб, рейслар бекор қилгач, Озод асабийлаша бошлади.

"Мен Бухорога кетишни ўйлаётган эдим. Аммо мен атрофда ваҳима ва қолиш афзалроқ эканини англадим. Москвада барқарор ишим ҳам бор. Ойлик ўртача бўлса ҳам инқироз пайти учун ёмон эмас. Кейин аэропортларда ватандошларим билан нима бўлганини кўрдим. Кўплари пулини ҳам қайтара олишмади ва уй-жой ва ишларидан ҳам маҳрум бўлишди. Умуман олганда, мен тўғри иш қилдим», - дейди Озод.

"РИА Новости" нинг яна бир суҳбатдоши - шунингдек ўзбекистонлик Акбар учун Москва вилояти губернаторининг ўзини изоляция қилиш тўғрисидаги қароридан кейин деярли ҳеч нарса ўзгармади. У фақат бўш кўчаларга эътиборини қаратди. Асосийси - регистрация, бу Акбарда бор. Агар ҳозирги иш берувчи-қурувчи бошқа шартнома ололмаса ҳам, Акбар иш топади. Уни бунга ишончи комил. "Ҳеч ким мени ҳайдаб чиқармади, мен ҳеч қаерга кетмоқчи эмасман ҳам, менда ҳаммаси аввалгидай", - Акбар қандайдир муаммолар ҳақида сўралаётганидан ҳайрон қолди.

Барча муддатлар узайтирилади

19 март куни Ички ишлар вазирлиги чет элликларнинг Россияда вақтинча бўлиш муддатларини узайтириш тартибига аниқлик киритди. Бунинг учун ёзма шаклда тузилган ариза билан Ички ишлар вазирлигининг энг яқин ҳудудий идорасига мурожаат қилиш керак. Визалар келиш мақсадидан қатъий назар ва муддатлари ўтган бўлса ҳам узайтирилади.

Бундан ташқари, меҳнат муҳожирлари янги патент олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Ҳужжатларни топшириш муддати бузилганлиги учун улар маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Аммо кўплаб чет эллик ишчилар қонун янгиликларини кузатиб борадиган шароитларда яшамайдилар. Ҳозир мамлакатда қанча муҳожир борлигини айтиш қийин. Федерал Миграция Хизмати РИА Новостининг саволига тезкор жавоб беришга қийналди. Ички ишлар вазирлиги, Мигрантлар федерацияси ва мутахассислар: тўққиз миллиондан 11 миллионгача. Уларни қонуний ва ноқонунийлигини ажратиш осон эмас. Икки ярим миллион меҳнат мигрантлари "қонундан ташқари" турмуш кечиришади деб ҳисобланади.

Кўпчилик чегаралар ёпилишига йўл давомда дуч келди: муҳожирлар уйларига кўпинча транзит билан, авваламбор Москва орқали кетишларига тўғри келади.

"Биз бир қатор чартер рейсларини ва учта поездни ташкиллаштирдик", - деди РИА Новости агентлигига Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси матбуот котиби Шаҳриёр Турсунбоев. Бироқ, 30 март куни Тошкент аэропортларини ёпди. "Элчихона Россияда қолиш имкониятига эга бўлган Ўзбекистон фуқароларини вақтинча ёки доимий яшаш жойидан чиқиб кетмасликка ва Россия ҳукуматининг карантин чораларига риоя қилишга чақирди", - деди матбуот котиби.

Унинг сўзларига кўра, Москвада яшашга маблағи бўлмаган 150га яқин одам кунига уч маҳал иссиқ овқат билан ётоқхонага жойлаштирилди. Элчихона ўзбекистонлик талабаларни Россия университетлари ётоқхоналарида жойлаштиришди.

Беш ярим минг кишини Қирғизистон ҳукуматини олиб кетди. "Аммо ватанига қайтишни режалаштирган фуқароларимизнинг ҳаммаси ҳам бунга эриша олишмади. Ҳозир бизнинг фаолиятимиз ишсиз қолганларга ёрдам беришга қаратилган. Биз улар билан доимо алоқадамиз", - дейди РИА Новости Қирғизистоннинг Россиядаги элчихона вакили Гулбарчин Байимбетова.

Тахминан 50 киши Москва хостелларида жойлаштирилди. Кўпчилигининг ёнида ҳеч нарсаси бўлмаган, элчихона уларга ёрдам берди. "Биз фуқароларимизни иш билан таъминлаши мумкин бўлган ёки ҳеч бўлмаганда вақтинчалик даромад оладиган компаниялар билан алоқада бўлмоқдамиз, - дея давом этади Байимбетова. - Биз Россия шаҳарларидага қирғиз диаспораси вакиллари билан алоқа ўрнатмоқдамиз. Улар орасида кичик бизнес вакиллари ва ёрдам беришга тайёр бўлган бефарқ бўлмаганлари ҳам бор".

Тожикистон Республикасининг Россиядаги элчиси Имомуддин Сатторов, РИА Новостига изоҳида, шунингдек, тожикистонлик ишбилармонлардан ватандошларига иш ва жойлашишда ёрдам беришни сўраб мурожаатини эслаб ўтди. "Биз Россия минтақалари, муҳожирлар ишлаётган корхона раҳбарлари билан музокаралар олиб бораяпмиз ва барчасини ҳозирги оғир шароитда уларни ишдан бўшатмасликка чақирамиз, - деди у. - Агар ҳамма нарса ёпилиб, Марказий Осиёликлар кўчага ҳайдалса одамийликка тўғри келмайдику. Кўплаб саноат корхоналари ишчиларсиз қолади. Иқтисодиёт қандайдир тарзда ривожланиши керак".

Жойлардаги меъёрдан ошириб юбориш

Барча элчихоналар қайд этишади: Ички ишлар вазирлигининг Миграция Бош бошқармаси собиқ иттифоқдош республикалари фуқароларига эътибор бериши муҳимдир.

Аммо жойларда вазирликнинг фармойишлари ўзига хос тарзда бажарилиши мумкин, деб Россия Мигрантлар Федерацияси президенти Вадим Коженов аниқлик киритмоқда. "Бизга ижтимоий тармоқларимизда уч юзга яқин мурожаатлар ва бир минг уч юзга яқин қўнғироқлар бўлди. Қаердадир юқоридан кўрсатмаларга қарамай, муҳожирларни шунчаки ҳайдаб чиқаришмоқда", -дейди у.

Бундай "меъёрдан ошириб юбориш"га тожикистонлик Зафарга дуч келди. "Менинг рўйҳатда туришим жума кунигача (3 апрелгача – таҳр.). Ҳа, Ички Ишлар Вазирлиги веб-сайтида барча муддатларни узайтириш тўғрисида буйруқ бор, - дейди у ўз муаммоларини тасвирлаб. - Аммо ҳафта дам олиш ҳафтаси деб эълон қилинганлиги сабабли Москванинг мен яшайдиган тумани ички ишлар идоралари мени қабул қилмадилар. Тўғрироғи: мени кўп функцияли марказга юборишди, МФЦда (кўп функцияли миграцион марказ – таҳр.) қўлларини силкитиб миграция хизматига қайтаришди. Буйрук бор, лекин аслида у ҳеч қаерда бажарилмаяпти. Мени рўйхатдан ўтказиши керак бўлган уй эгаси, бир неча кунлаб идорама-идора сарсон бўлмайди. Рўйҳатга олиш муддати тугагач, мени ишдан бўшатишади".

"Мен эски тоғора билан қолдим. Мен ҳар ой патент тўлайман - 5431 рубл – унга қўшимча иш берувчидан шахсий даромад солиғини билан Москва бюджетига пул олиб келаман, - деб давом этади у. - Эртага рўйхатга олиш тугаганлиги сабабли мени ишдан бўшатишади. Шунингдек, мен бу ойда патентни янгилашим керак. Рўйхатдан ўтиш учун патент керак, патент олиш учун рўйхатдан ўтишингиз керак. Доирани ичида югуриш бу".

Шунга қарамай, ҳозирда меҳнат муҳожири учун энг ёмони - бу бюрократик маш-машалар эмас, балки ишини йўқотиш хавфи. Ўз-ўзини изоляция қилиш режимига қарамай, чет элликлар жалб қилинган кўплаб хизматлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда: уй-жой коммунал хизматлари, озиқ-овқат дўконлари ва қурилиш майдонлари. Бундан ташқари, муҳожирлар иш берувчиларни нисбатан тез-тез алмаштиришга одатланиб қолишган. "Улар банд бўлган ҳизматлар ва мехнат бозори жуда катта, - дея тушунтиради Коженов. - Таъмирлаш ишлари тугалланади, аммо ёз мавсуми узоқ эмас. Чекловлар олиб ташланади ва ишчилар ер чопгани, деворларни таъмирлагани вилоятларга йўл олади. Шунинг учун бу ерда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Бизга ҳеч: вай-дод, ҳаммамизни ишдан бўшатишди! – сўзлари билан қўнғироқ қилмаяпти".

Аммо вазият ҳали ҳам ноаниқ, шунинг учун чет эллик ишчиларига асосий маслаҳат: чегарага борманг – тиқилиб қоласиз, аэропортга шошилманг - учиб кетолмайсиз, чипталарни сотиб олманг - уларни фирибгарлар сотмоқда. Бир сўз билан айтганда, пулни беҳуда сарф қилманг, улар сизга карантинда керак бўлади.

Асосий мавзулар