10:48 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (878)
53010

Ўзбекистоннинг Россияги элчихонаси томонидан коронавирус туфайли Ўзбекистондаги аҳолининг заиф қатламлари ва хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам бериш мақсадида махсус ҳисоб рақами очилди.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси  СOVID-2019 коронавируси пандемиясидан жабр кўрганлар учун маблағ йиғилишини маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси томонидан СOVID-2019 коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистондаги аҳолининг заиф қатламлари ҳамда хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам бериш мақсадида махсус ҳисоб рақами очилди”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистонга ва ўзбекистонликларга ёрдам бериш истагида бўлган хусусий шахслар ва/ёки расмий ташкилотлар хайрия маблағларини ўтказишлари мумкин.

Реквизитлар мана бу ерда келтирилган.

Қайд этилишича, ушбу жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини, шунингдек, келиб тушадиган маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилиши ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида, элчихона ижтимоий тармоқлардаги ўзининг расмий аккаунтлари орқали маблағларнинг ишлатилиши ҳақида доимий равишда батафсил ҳисобот бериб боради: Facebook: @UzEmbassy.ru; Instagram: @UzEmbassyRussia.

Элчихона хайрия акциясига биринчилардан бўлиб “Бахт-Текстиль” МЧЖ таъсисчиси Баҳритдин Мўминов ўз ҳиссасини қўшганини маълум қилиб, унга ватандошларга оғир дамда амалий ёрдам беришга тайёрлиги учун миннатдорчилик билдирган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (878)

Асосий мавзулар