03:29 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)
86120

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна беш нафар бемор коронавирусдан бутунлай тузалиб кетганини хабар қилди. Соғайларган сони 30 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яна 5 бемор коронавирусдан тузалиб кетди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

“Яна беш бемор тузалиб, коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 30 нафарга етди”, - дейилган хабарда.

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

"Тузалганларнинг кун сайин кўпайиб бораётганида эса, авваламбор, шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларини, шунингдек, бошқа ҳудудларда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган, шу билан бирга, карантинга олинган 100 мингдан зиёд фуқароларни тиббий кузатувга олган барча-барча тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси мужассам", — дея таъкидланган хабарда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)

Асосий мавзулар