ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
“Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистонда ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони эса 30 нафарни ташкил этмоқда.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси - COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилган эди. 6 апрель эрталабки ҳолатига кўра дунёнинг 200 дан ортиқ давлатида жами 1,2 млн нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 264 833 нафари соғайган, 60 мингга яқин киши вафот этган.