Карантин даврида элкектр энергияси ҳисоблагичлари даврий қиёсловдан ўтказилмайди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПосещение хокимом Яшнабада Хожиакбаром Тилляшайховым предприятия "Узэнергосозлаш"
Посещение хокимом Яшнабада Хожиакбаром Тилляшайховым предприятия Узэнергосозлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
6 апрелдан электр энергияси ҳисоблагичларини даврий қиёсловдан ўтказиш санитария-эпидемиологик ҳолат яхшилангунга қадар тўхтатилади

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда карантин даврида элкектр энергияси ҳисоблагичлари даврий қиёсловдан ўтказилмайди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Тахиаташская ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
"Тахиатош" ИЭСда 280 МВт қувватдаги дастлабки буғ-газ қурилмаси ишга туширилди

“Жорий йилнинг 6 апрель кунидан эътиборан электр энергияси ҳисоблагичларини даврий қиёсловдан ўтказиш санитария-эпидемиологик ҳолат яхшилангунга қадар тўхтатилади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, қарор мамлакат ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ва аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда карантин вақтида қарздор истеъмолчилар электр токидан узиб қўйилмаслиги хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0