06:07 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
995 0 0

COVID-19 туфайли кўп соҳаларда автоматлаштириш ва рақамлаштириш жадал олиб борилмоқда. Бу ўз навбатида мижозлар билан тўғридан-тўғри ишлайдиган мутахассисликларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Прогрессив таълимот институти мутахассислари фикрига кўра, бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси туфайли айрим мутахассисликлар йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Хусусан, туризм, фитнес, мода ва жамоат овқатланиш соҳаларида иш ўринлари бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин, деб ҳисоблайди Институт мутахассислари.

Кадрлар соҳаси мутахассислари фикрига кўра, бугунги кунда COVID-19 билан дунёда 1,2 миллион киши касалланган. Ушбу пандемия кўп соҳаларда иш жараёнини тезкор автоматлаштириш ва рақамлаштиришга мажбур қилмоқда.

Ушбу ўзгаришлар туфайли кичик таҳлилчилар, ҳуқуқшунос-маслаҳатчилар,  банк менеджерлари, фармацевтлар, риэлторлар, event-менеджерлар, таржимон, ўқитувчи ва репетиторлар ўз иш жойларини йўқотишлари мумкин, деб ҳисоблайди Инстиут мутахассислари.   

Россиянинг энг оммавий иш қидирув портали бўлган HeadHunter маълумотига кўра, сўнгги ойларда Россияда тиббиёт, фармацевтика, хавфсизлик соҳаларида вакансиялар кўпайган. Шунингдек, давлат хизматлари, қурилиш ва кўчмас мулк шунингдек уй персонали соҳаларида ҳам янги вакансиялар пайдо бўлган.

Асосий мавзулар