06:51 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)
37000

Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўйича идоралараро штаб ва ишчи гуруҳлар тузилди.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Бош прокуратура 4 апрелида короновирус кенг тарқалишининг олдини олиш, тегишли хизматларга мазкур касалликка чалинган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни тезкор равишда аниқлаш ва уларнинг бошқа фуқаролар билан мулоқотини чеклаш бўйича кўмаклашиш чораларини белгилади.

Жумладан, Бош прокуратурада коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўйича идоралараро Штаб, ҳудудларда эса идоралараро ишчи гуруҳлар тузилди.

Мазкур гуруҳлар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан тегишли суриштирув ишларини ўтказади, уларнинг эпидемиологик маршрути, ким билан қачон, қаерда мулоқотга киришганини аниқлайди.

“Бош прокуратура фуқароларимиздан бугундан бошлаб ўзларининг кундаликларини юритишларини сўрайди. Ҳар бир фуқаро қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориши мақсадга мувофиқдир”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, бу маълумотлар касалликнинг олдини олиш, унинг тарқалишига чек қўйиш, пировардида минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар 390 тага етган. Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони эса 30 нафарни ташкил этмоқда. Икки киши коронавирус қурбонига айланди.

 

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)

Асосий мавзулар