09:42 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (877)
123112

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 397 нафарни ташкил этмоқда - Cоғлиқни сақлаш вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яна етти кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 397тага етди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Бугун, 6 апрель куни беморлар сони 55 кишига ортди. Кеча эса 76 кишида вирус тасдиқланган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус аниқланган ҳудудлар сони 10 тага етган – 5 апрелда Қорақалпоғистонда ҳам дастлабки беморлар аниқланди.

Айни пайтгача 30 киши соғайди. Қурбонлар – 2 нафар: 72 ёшли наманганлик аёл ва Тошкентда яшаган 39 ёшли шифокор.

Шунингдек, 6 апрель куни ТИВ Нью-Йоркда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этганини тасдиқлади. Бу хориждаги ўзбекистонликлар орасида коронавирусдан дастлабки ўлим ҳолатлари бўлди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (877)

Асосий мавзулар